Тожикистонда Рамазон қачон бошланиши маълум қилинди

Тожикистонда Рамазон қачон бошланиши маълум қилинди

Жорий йил Тожикистонда Рамазон ойи 13 ёки 14 апрелда бошланиши мумкин. Бу ҳақда Тожикистон Уламолар кенгаши раиси Сайидмукаррам Абуқодирзода “Азия-Плюс” нашрига маълум қилди.

Унинг айтишича, Рамазон айнан қачон бошланишини аниқлаш учун Тожикистон Фанлар академиясининг Астрофизика институти билан иш олиб борилмоқда. 

Рамазоннинг бошланиши Уламолар кенгашининг умумий йиғилишида эълон қилинади. Шунингдек, йиғилишда закот суммаси ва кимларга рўза тутиш мажбурий эмаслиги ҳам айтилади.  

2020 йилда коронавирус хавфи туфайли Уламолар кенгаши масжидларда таровиҳ ўқилишига ва бошқа диний маросимлар ўтказилишига рухсат бермаган эди. Ўтган йили Тожикистонда Рамазон ойи 24 апрелда бошланган ва 23 майгача давом этган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!