Тожикистонда президент сайлови 11 октябрда бўлиб ўтади

Тожикистонда президент сайлови 11 октябрда бўлиб ўтади

Тожикистонда президент сайловлари 2020 йил 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон нашри хабар бермоқда.

“Тожикистонда навбатдаги президент сайловлари жорий йилнинг 11 октябрь кунига белгиланган”, - дейилган хабарда.

6 август куни Тожикистон парламентининг юқори ва қуйи палатаси қўшма мажлисида навбатдаги президент сайловини ўтказиш санаси тўғрисида қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда президент 7 йил муддатга сайланади. Амалдаги республика президенти Эмомали Раҳмон ушбу лавозимни 1994 йил ноябрь ойидан буён эгаллаб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!