Тожикистонда коронавирус билан касалланишлар сони 3,5 мингдан ошди

Тожикистонда коронавирус билан касалланишлар сони 3,5 мингдан ошди

Пайшанба куни Тожикистонда коронавирус аниқланган ҳолатлар сони 3563 га етди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги матбуот хизмати.

"Тожикистонда пайшанба куни кечқурун коронавирус билан касалланганлар сони 139 кишига кўпайиб, 3563 кишига етди", - деди агентлик манбаси.

Маълумотларга кўра, сўнгги 24 соат ичида 99 киши COVID-19 дан даволанган, вафот этганлар сони ўзгаришсиз қолган - 47 киши.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қайд этишича, мамлакатда 2322 киши шифокорлар назорати остида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!