Тожикистонда Эрон дронларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Тожикистонда Эрон дронларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Эроннинг Ababil-2 номли учувчисиз учиш аппаратини ишлаб чиқарувчи корхона 17 май куни Тожикистонда очилди, деб хабар беради Эроннинг ИРНА агентлиги.

Нашрнинг қайд этишича, Тожикистонда Эрон учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқарувчи корхона икки республика ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш мақсадида ташкил этилган.

Қайд этилишича, корхона очилиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Боқирий иштирок этган.

У Эрон учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқарувчи корхонанинг очилиши икки республика ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликда бурилиш нуқтаси бўлганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 май куни Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Муҳаммад Боқирий Душанбедаги Миллат саройида Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон билан учрашган эди. Томонлар республикалар ўртасидаги хавфсизлик ва ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги масалаларни муҳокама қилишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!