Тожикистонда 16 минг киши афв этилиши мумкин

Тожикистонда 16 минг киши афв этилиши мумкин

Тожикистон парламенти қуйи палатаси 16 минг фуқарога озодликка чиқишга ёки қамоқ жазосидан қутулиб қолишга имкон берувчи амнистия ҳақидаги қонунни қабул қилди.

Амнистия 800дан кўпроқ гумонланувчи ва айбланувчини, 350 нафар судланувчини ва 10 мингга яқин жазоланган фуқарони қамраб олади. Бундан ташқари, 5 минг маҳбуснинг жазо муддати қисқартирилади. Жумладан, турмада жазо муддатини ўтаётган аёллар, балоғатга етмаганлар, 55 ёшдан катта эркаклар, ногиронлар, оғир касалликка учраганлар, жанговар ҳаракатлар фахрийлари, давлат мукофотлари соҳиблари ва хорижликлар озодликка чиқарилади.

Таъкидланишича, иқтисодий жиноятлар, жумладан фирибгарлик ва хорижий жамғармалардан маблағлар ўғирлаганлик учун судланганлар даавлатга ва фуқароларга етказилган зарарни тўлиқ қопласагина афв этилади.

“Оғир ва ўта оғир жиноятлар, жумладан қотиллик, соғлиққа оғир жароҳат етказиш, одам ўғирлаш, одам савдоси, номусга тегиш, қийноққа солиш, террорчилик ва экстремистик фаолият билан боғлиқ жиноятлар учун жазо муддатини ўтаётганлар афв этилмайди”, деб маълум қилинган хабарда. Шунингдек, умрбод қамоқ ҳамда ўлим жазоси олганлар ва аввал амнистия бўйича озодликка чиққан жиноятчилар ҳам озодликка чиқарилмайди.

Айни вақтда қонун Тожикистон президентига имзолаш учун топширилган. У матбуотда эълон қилингандан кейин кучга киради ва маҳбуслар 2 ой ичида озодликка чиқиш имкониятига эга бўладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Axmad
    Davlatga buncha tekinxurlarni boqish lichni xarajotda