Тожикистонда 1 февралдан яна масжидлар очилади

Тожикистонда 1 февралдан яна масжидлар очилади

1 февралдан бошлаб Тожикистон масжидларида жамоат намозларини ўқишга рухсат берилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Азия-Плюс манбасига асосланиб.

Унинг сўзларига кўра, бундай қарор бугун республика штаби йиғилишида қабул қилинган.

Манбанинг таъкидлашича, йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Дин қўмитасига намозни ўқиш шартларини ҳисобга олган ҳолда, масжидларда коронавирус билан юқиш хавфи даражасини аниқлаш бўйича кўрсатмалар берилган.

"Aгар кутилмаган ҳолатлар 1 февралгача рўй бермаса, у ҳолда масжидларда намоз ўқишга рухсат берилади", деди манба.

Тожикистонда масжидлар 2020 йил 3 мартда ёпилган. Март ойи охирида яна масжидларда намоз ўқишга рухсат берилди, аммо 18 апрелдан бошлаб вирус тарқалишининг олдини олиш учун масжидлар яна ёпилди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!