Тожикистон ва Эрон ўзаро маҳбусларни алмашишди

Тожикистон ва Эрон ўзаро маҳбусларни алмашишди

Тожикистон ва Эрон ўзаро маҳбусларни алмашишди. Бу ҳақда кеча Эроннинг ИРНA ахборот агентлиги хабар берди.

Эроннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Токи Собири Твиттердаги саҳифасида маҳбуслар алмашинуви ҳақида ёзди.

Тожикистонда қамоқда бўлган икки фуқаронинг Эронга ўтказилиши тўғрисида келишув Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жовид Зарифнинг Душанбеда ташрифи чоғида амалга оширилди.

Маҳбусларни алмаштириш бўйича келишувга шу ҳафта Эрон ташқи ишлар вазирининг Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва ташқи ишлар вазири Ҳамрохон Зарифий билан учрашувларида эришилган.

Шундай қилиб, Тожикистон Эронга Тожикистон Республикасида қамалган икки Эрон фуқаросини ва Эрон Тожикистонга битта маҳбусни - Тожикистон Республикаси фуқаросини топширди.

Таъкидланганидек, энди Тожикистон қамоқхоналарида бирорта ҳам эронлик маҳбус йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!