Тожикистон ўз рекордини қайта янгилади

Тожикистон ўз рекордини қайта янгилади

2018 йилда Тожикистон кончилари ўз рекордини яна бир бор янгилаб, 1,9 миллион тоннадан ортиқ кўмир қазиб олди, дея хабар берди Asia Plus .

Ўтган йили 12 та компания кўмир қазиб олиш билан шуғулланган, улар республикада тўққизта конни ўзлаштирган, дейди Саноат ва янги технологиялар вазирлиги.

Умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 46% дан ортиғи Талко-Ресурс МЧЖ, 23% Тожикистон темир ва пўлатдан ишлов бериш МЧЖ кўмир ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан ишлаб чиқарилган.

Сўнгги йилларда Тожикистон рекорд даражадаги кўмир қазиб олди - 2014 йилда 870 минг тонна, 2015 йилда 1 миллион тоннадан, 2016 йилда 1,4 миллион тоннадан ва 2017 йилда 1,7 миллион тоннадан ортиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!