Тожикистон ССВ мамлакатда коронавирусга чалинган бемор қолмаганини маълум қилди

Тожикистон ССВ мамлакатда коронавирусга чалинган бемор қолмаганини маълум қилди

Тожикистонда COVID-19 билан касалланган бемор қолмади, дея хабар бермоқда Дарё.

Таъкидланишича, 2021 йилнинг 13 январь ҳолатига кўра, Тожикистонда коронавирус билан касалланган биронта бемор қолмади. Мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги шу куни берган хабарда коронавирусдан тузалган сўнгги 3 нафар беморга уйига жавоб берилгани айтилади.

Коронавирус пандемияси даврида Тожикистонда вирусни юқтириш бўйича жами 13 308 ҳолат аниқланган. Беморларнинг 13 218 нафари соғайган, 90 нафари вафот этган.

Тожикистонда коронавирусни юқтириш ҳолати илк марта 2020 йилнинг 30 апрелида тасдиқланганди. Энг кўп касалланиш ҳолатлари ёз ва кузда кузатилди. 2021 йилда жами 12 та ҳолат қайд этилган.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг иккинчи ярмида Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни коронавирусга қарши эмлашни режалаштирмоқда. Дастлаб тиббиёт ходимлари, кексалар ва сурункали юқумсиз касалликларга чалинган тожикистонликлар эмланади. Давлат департаменти раҳбари Жамолиддин Абдуллозоданинг таъкидлашича, вирус мамлакатда ёзгача бутунлай йўқ бўлиб кетади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!