Тожикистон салкам 362 минг тонна нефт маҳсулотларини импорт қилди

Тожикистон салкам 362 минг тонна нефт маҳсулотларини импорт қилди

2018 йилнинг 9 ойи мобайнида Тожикистон умумий қиймати 252,8 млн долларга тенг салкам 362 минг тонна нефт маҳсулотларини импорт қилди. Бир тонна нефт маҳсулотининг ўртача нархи 698 долларни ташкил этган. Бу ҳақда Ca-news нашри хабар беради.

Тожикистонга нефт маҳсулотларининг асосий қисмини Қозоғистон, Россия ва Туркманистон экспорт қилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 10 ойида мамлакат қиймати 147,7 млн долларга тенг 316,5 минг тонна суюлтирилган газ импорт қилган. Ўтган йилнинг айни шу даврида мамлакат қиймати 135,4 млн долларга тенг 297,6 минг тонна суюлтирилган газ импорт қилганди. Суюлтирилган газ Тожикистонга асосан Қозоғистон томонидан экспорт қилинади.

Тожикистон Иқтисодиётни ривожлантириш ва савдо вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатда салкам 60 фоиз автомобил транспортлари ёқилғи сифатида суюлтирилган газдан фойдаланишмоқда.

Маълумот ўрнида: 2018 йилнинг ўтган 10 ойи якунлари бўйича Ўзбекистон ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан табиий газ экспортини 58 фоизга оширган. Йил бошидан буён табиий газ экспорти ҳажми 1,8 млрд долларни ташкил этган.

 

Manba: turon24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!