Тожикистон Россиядан соғлиқни сақлаш масаласида ҳамкорликни кенгайтиришни сўради

Тожикистон Россиядан соғлиқни сақлаш масаласида ҳамкорликни кенгайтиришни сўради

Маълум қилинишича, «Тожикистон ва Россия ўртасидаги гуманитар ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари: таълим, фан, маданият» мавзусидаги давра суҳбати давомида республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари ўринбосари Ғафур Муҳсинзода ушбу ташаббус билан чиққан.

Унинг сўзларига кўра, Тожикистон россиялик мутахассислар маҳаллий шифокорларнинг касбий маҳоратини оширишда ёрдам бера олишига умид қилмоқда. «Тожикистон Россиядан икки давлат соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтиришга кўмаклашишни сўрайди. Ўйлаймизки, бу борада кўмаклашилади», — деди Муҳсинзода.

Унинг сўзларига кўра, гап, хусусан, тожикистонлик мутахассисларни Россиядаги илмий-клиник марказлар негизида тайёрлаш ҳақида кетмоқда. Бу шифокорлар, резидентура, аспирантура, айрим мутахассисликлар бўйича докторантура учун қўшимча малака ошириш курсларидан ўтишни назарда тутади.

Қайд этилишича, Муҳсинзода Тожикистон вирусология ва микробиология марказини ташкил этишда ҳам техник ёрдам кўрсатиш борасида гапирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!