Тожикистон президентлиги учун учинчи номзод кимлиги маълум бўлди

Тожикистон президентлиги учун учинчи номзод кимлиги маълум бўлди

11 октябрь куни бўлиб ўтадиган Тожикистон президенти сайлови учун мамлакат социалистик партияси етакчиси учинчи бор ўз номзодини илгари сурди. Бу ҳақда 22 август куни пойтахт Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Тожикистон Социалистик партияси (ТСП)нинг сайловолди қурултойида маълум қилинган, деб хабар беради Asia Plus.

Партия ўз етакчиси, мамлакат парламенти депутати Абдуҳалим Ғаффоровни Тожикистон президентлигига номзод сифатида илгари сурган.

Қурултойда чиқиш қилар экан, Ғаффоров партия ўзининг 24 йиллик мавжудлиги мобайнида республикада содир бўлаётган барча сиёсий жараёнларда иштирок этганини таъкидлаб ўтди.

ТСПга 1996 йилда Тожикистон парламентининг собиқ спикери Сафарали Кенжаев томонидан асос солинган эди. У 1998 йилда ўлдириб кетилган.

Абдуҳалим Ғаффоровнинг номзоди 2006 ва 2013 йилги сайловларда ҳам илгари сурилган эди. Ўшанда у электоратнинг 2,8 ва 1,5 фоиз овозини тўплашга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президентлигига навбатдаги сайлов шу йил 11 октябрь санасида бўлиб ўтади. Президент 7 йилга сайланади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!