Тожикистон Президентининг синглиси вафот этди

Тожикистон Президентининг синглиси вафот этди

Кеча 20-июл куни Имомали Раҳмоннинг синглиси Қурбонби Раҳмонова коронавирусдан вафот этди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг туғилган синглиси 64 ёшли Қурбонби Раҳмонова 20 июл куни вафот этди. Бу ҳақида давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги Aсиа-Плус манбасининг хабар беришича, Қурбонби Раҳмонова коронавирусга чалинган ва у 5-сонли Душанбе клиник касалхонасида (Медгородок) даволанган.

Унинг дафн маросими бугун, 21 июл куни Дангарда бўлиб ўтади.

Тожикистон ҳукумати Қурбонби Раҳмонова вафоти муносабати билан Имомали Раҳмонга, оила аъзоларига ва дўстларига ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президентининг рафиқаси онаси 88 ёшли Ўзбекби Aсадуллоева 5-июл куни коронавирус аломатлари билан касалланиб вафот этди.


Батафсил маълумот: https://asiaplustj.info/ru/news/tajikistan/society/20210721/ushla-iz-zhizni-rodnaya-sestra-prezidenta-tadzhikistana


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!