Тожикистон Президенти ўз халқидан нимани сўради?

Тожикистон Президенти ўз халқидан нимани сўради?

Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Эмомали Раҳмон Ўзбекистон билан чегарадош бўлган туман фаоллари олдида қилган чиқишида ўзбеклар билан дўстлик ришталари ва бизнес алоқаларни мустаҳкамлашга даъват этар экан, Шаҳристонда тожиклар ва ўзбеклар тинч-тотув ва ҳамжиҳатликда яшаб келаётганини эслаб ўтди, дея хабар берди "xs.uz".

“Сиз бизнинг дўстлигимиз кўп асрлик илдизларга эга эканлиги, унинг бошида тожик ва ўзбек халқлари фарзандлари Мавлоно Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий турганини эсда тутишингиз лозим”, деди Тожикистон раҳбари.

Шунингдек, Тожикистон раҳбари тинчлик ва барқарорлик ҳукмронлик қилаётган, халқлари дўстлик ва қардошликда яшаётган давлатлар узлуксиз ривожланиши, уларнинг дунё бўйлаб нуфузи ошишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!