Тожикистон президенти Самарқандга борди

Тожикистон президенти Самарқандга борди

Давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиб турган Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон 18 август куни Самарқанд шаҳрига келди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни ҳукумат вакиллари кутиб олди.

Қайд этилишича, ташриф давомида Ислом Каримов ва Амир Темур мақбараларини зиёрат қилиш, Улуғбек расадхонаси, Афросиёб музейи, Регистон мажмуаси ва бошқа тарихий ёдгорликларни томоша қилиш режалаштирилган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!