Тожикистон коронавирус туфайли чегараларни бутунлай ёпди

Тожикистон коронавирус туфайли чегараларни бутунлай ёпди

Тожикистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун чегарани ёпди. Бу ҳақда 10 апрел, жума куни "Спутник Тожикистон" республика ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Давлат чегарасидаги барча ўтиш пунктлари орқали кириш ва чиқиш учун вақтинча чекловлар жорий этилади. Ушбу тақиқ Тожикистонда аккредитациядан ўтган дипломатлар, халқаро ташкилотлар ва молиявий ташкилотлар ходимларига таъсир қилмайди. Бироқ, мамлакатга киришлари билан улар 14 кунлик карантиндан ўтиши керак.

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистонда ҳали коронавирус аниқланмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!