Тожикистон ҳам Суриядан фуқароларини олиб чиқмоқчи

Тожикистон ҳам Суриядан фуқароларини олиб чиқмоқчи

Тожикистоннинг Кувайтдаги элчиси Зубайдулло Зубайдзода Суриянинг Ташқи ишлар ва мигрантлар масалалари бўйича вазири Файсал ал-Миқдод билан учрашган. Учрашувда Ал-Хол лагеридаги тожикистонликларни ватанига қайтариш масаласи кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда “Азию-Плюс” нашри. 

Зубайдулло Зубайдзода худди шу масаласини Халқаро қизил хоч қўмитасининг Суриядаги вакиллари билан ҳам муҳокама қилган. 

Суриядаги лагерларда қолаётган Тожикистон фуқароларини ватанига қайтариш масаласи ўтган йилдан бери муҳкама қилиб келинади. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, суриялик мухолифлар (асосан курдлар) назоратидаги лагерларда 600 нафарга яқин тожикистонлик бор. 

2019 йилнинг 30 апрелида Ироқдан Душанбега 84 нафар бола олиб келинган эди.  

Эслатиб ўтамиз, куни кеча "Меҳр-3" операцияси доирасида юз нафарга яқин юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!