Тожикистон электрдан фойдаланишда чекловлар киритди

Тожикистон электрдан фойдаланишда чекловлар киритди

Тожикистоннинг қишлоқ жойларида 5 январдан бошлаб соат 23:00 дан эрталаб 6:00 гача электр таъминоти тўхтатилади.

Айтилишича, ушбу қарор Нурек ГEС сув омборидаги сув сатҳи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 метрга пасайгани сабабли қабул қилинган. Манба энергия чеклови қанча давом этишини маълум қилмаган.

Маълумотларга кўра, кузда республиканинг қишлоқ жойлари ва туманлари аҳолиси электр энергиясининг тез-тез ва узоқ вақт узилишидан шикоят қилганди. Лекин 10 декабрдан бошлаб республиканинг барча қишлоқ, туман ва шаҳарлари, (бир неча соат давомида тўхташ ҳолатларини ҳисобга олмаганда) электр энергиясини узлуксиз ва туну кун фойдаланиб келаётганди.

Экспертларнинг фикрига кўра, Тожикистоннинг сув-энергетика ресурслари баҳор-ёз мавсумигача ушлаб туриш учун етарли эмас ва айни чекловларни татбиқ этиш шунинг учун ҳам муҳим ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Янги йил байрами кунида  президент Имомали Раҳмон яна бир бор барча Тожикистон халқига мурожаат қилиб «Агар биз қишни муаммосиз ва қийинчиликсиз ўтказишни хоҳласак, қишда электр энергиясидан оқилона фойдаланишни биринчи ўринга қўйишимиз керак», — дея таъкидлаганди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!