Тожикистон чегара хизмати Aфғонистондан ҳужум содир бўлганини маълум қилди

Тожикистон чегара хизмати Aфғонистондан ҳужум содир бўлганини маълум қилди

7 май куни соат 11:45да Aфғонистоннинг Тахор вилояти Хўжагор секторида, Панжнинг 12-сонли чегара пости қаршисида Толибон қўшинлари ва “Исломий давлат” ташкилоти аъзоларининг қуролли гуруҳи ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот маркази хабар берди.

Aввалроқ ОAВ Тожикистон Республикаси куч тузилмаларидаги манбаларга таяниб, “Толибон” улар билан чегарадош Фархор вилоятида Тожикистон томон 7 та ракета учиргани ҳақида хабар берганди.

“Толибон жангарилари жами 7 та ракета отди, улардан 4 таси Пянж дарёсига тегди, яна 3 таси яқин атрофдаги ўрмон камарига тушиб кетди”, деди манба.

Унинг сўзларига кўра, отишма Таҳор провинциясидан амалга оширилган.

Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу объектлар Тожикистон давлат чегараси яқинида жойлашган бўлиб, юқоридаги ўқлар тасодифан мамлакат ҳудудига келиб тушган.

Вазирлик хабарида айтилишича, қурбонлар ва моддий зарарлар қайд этилмаган.

“Ҳозирда “Толибон” ҳаракатининг тегишли тузилмалари Таҳор вилоятининг Хўжағор туманида террорчи гуруҳларни аниқлаш ва зарарсизлантириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширмоқда”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари бўлинмалари тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирилгани ҳақида хабар берди.

Тожикистон-Aфғонистон давлат чегарасидаги вазият барқарор деб баҳоланиб, тожик чегарачилари назорати остида, дея хабар беради вазирлик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!