Тожикистон АҚШ элчисига Байден гаплари туфайли норозилик нотасини топширди

Тожикистон АҚШ элчисига Байден гаплари туфайли норозилик нотасини топширди

АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Джон Марк Поммершаймга президент Жо Байден гаплари туфайли норозилик нотаси топширилди. Бу ҳақда Тожикистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“АҚШ элчисига Америка Қўшма Штатлари президенти жаноб Жо Байденнинг Пенсильваниядаги ёнғин қисмига ташрифи давомида айтган гаплари туфайли норозилик нотаси топширилди”, - дейилган вазирлик баёнотида.
Таъкидланишича, бунга ўхшаш гаплар “дўстлик ва ҳамкорлик кайфиятига” мос келмайди.
Шу билан бирга ТИВ Тожикистон АҚШ билан икки томонлама муносабатларни ўзаро ёрдам ва ҳурмат руҳи асосида ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй раҳбари АҚШ ўз тарафдорларини Тожикистондан олиб чиқишга қарор қилганида, бу мамлакатда ҳам Афғонистондаги каби одамларнинг самолёт шассиларига осилиб олиши ҳолатлари кузатилган бўлиши мумкинлигини айтганди.
“Агар биз Тожикистонда бўлганимизда ҳам, C-130 (ҳарбий транспорт самолёти)ни қўндирган бўлардик ва ҳар қандай тарзда биз билан ишлаган кишиларнинг барчасига ушбу самолётга чиқишга рухсат беришимизни айтардик, шунда шассига ёпишиб оладиган одамлар ҳам учрар эди", — деган Америка етакчиси.
Шу тариқа Байден Афғонистондаги ўз хатти-ҳаракатларини оқлашга уринган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!