Тожикистон Афғонистондан 100 мингга яқин қочқинларни қабул қилишга тайёр

Тожикистон Афғонистондан 100 мингга яқин қочқинларни қабул қилишга тайёр

Тожикистонинг Афғонистон билан чегаралари яқинида жойлашган мамлакат Мудофаа вазирлигининг ҳарбий полигонларида 100 минг нафар афғонистонлик қочқинларни қабул қилиш ва жойлаштириш имконияти мавжуд.

Тожикистон фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Имомали Иброҳимзоданинг сўзларига кўра, агар зарурият туғилса, мамлакат бунданда кўпроқ афғонистонлик қочқинларни қабул қилиши мумкин.

Унинг таъкидлашича, яқин орада афғон қочқинлари учун палаткалар, ётоқ жиҳозлари, гигена воситалари ва идишлар сақланадиган иккита махсус омборлар эксплуатацияга топширилади.

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2021/07/23/tadjikistan/?utm_source=push&utm_medium=telegram


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!