Тожикистон Aфғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга чақиради – Эмомали Раҳмон

Тожикистон Aфғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга чақиради – Эмомали Раҳмон

16-17 сентабрь кунлари Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтди. Саммитда Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбарлари бу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ўз фикрларини билдирди.
Масалан, Президент Эмомали Раҳмон Тожикистон Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга чақираётганини ва ўз позициясига содиқ қолишини эълон қилган. Бу ҳақда “Ховар” ахборот агентлиги хабар берди.

– Одамларнинг фикрини инобатга олмасдан туриб, Кобулга ҳар қандай сиёсий тизимни киритиш олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, – деб таъкидлаган Э.Раҳмон.

Тожикистон раҳбари яна бир бор халқаро ҳамжамиятни, хусусан, БМТ, Халқаро Қизил Хоч Қўмитасини Aфғонистонга ва Панжшер вилояти аҳолисига фавқулодда ёрдам беришга чақирди.

Шу билан бирга, Эмомали Раҳмон халқаро терроризм, экстремизм, сепаратизм, трансчегаравий уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар савдоси ва кибержиноятчилик ШҲТ хавфсизлигига асосий таҳдид бўлиб қолаётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Душанбеда ўтган ШҲТнинг юбилей саммитида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов фахрий меҳмон сифатида, шунингдек, ШҲТ Бош котиби Владимир Норов ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Жумахон Ғиёсов иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!