Тожик-қирғиз чегарасида яна келишмовчилик юз берди

Тожик-қирғиз чегарасида яна келишмовчилик юз берди

Қирғизистонликлар 45 километрли автойўлни таъмирлаш ишларига қарши чиқди. Бу йўл Исфарани Ворух эксклави билан бирлаштиради. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.

Қирғизистон чегара хизмати маълум қилишича, ҳодиса 18 июнь куни қирғиз-тожик давлат чегарасидаги демаркация қилинмаган участкада Баткент туманининг Тош-Тушмук аҳоли пунктида содир бўлди.

Тожикистон томони Исфара—Оқсой—Ворух умумий фойдаланишдаги автойўл қисмида Қирғизистон билан келишилмаган ҳолда асфальт қилиш ишларини бошлади.

Тожикистон фуқаролари соат 20:00 да автойўлни бир ярим соатга тўсиб қўйди.

Қирғизистон чегара хизматининг таъкидлашича, тожикистонликлар қирғиз чегара нарядининг таъмирлаш ишларини бажаришни тўхтатиш ҳақидаги талабини эътиборсиз қолдирди. Бунинг оқибатида кичик келишмовчилик юз берди.

Икки давлат чегара хизмати вакиллари учрашгандан сўнг таъмирлаш ишлари тўхтатилди. Тушунтириш ишлари амалга оширилди. Баткент туманида қирғиз-тожик давлат чегара участкасида вазият барқарор.

Бугун чегара вакиллари учрашуви давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 22 май куни Қирғизистон Баткент вилояти Қора-Бак қишлоғидаги Эски Мозор ҳудудида келишмовчилик юз берганди. Қирғизистонликлар вафот этган фуқарони дафт этиш учун ушбу ҳудудда жойлашган қабристонга ўтган.

Қабристонда тожик чегарачилари пайдо бўлганда жанжал юз берган. Қирғизистонликлар тожик чегарачилари қабристон ҳудудидан кетишини талаб қилган. Шунда чегарачилар осмонга қарата огоҳлантиш ўқини узган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!