Тожик-қирғиз чегарасида можаро: Қирғизистон фуқаролари тожикистонлик ҳайдовчини тошбўрон қилди

Тожик-қирғиз чегарасида можаро: Қирғизистон фуқаролари тожикистонлик ҳайдовчини тошбўрон қилди

Тожик-қирғиз чегарасида навбатдаги можаро юзага келди.

Исфара шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Зубайдулло Шомадов Қирғизистон Республикаси фуқаролари Чоркуҳда «КамАЗ» русумли автомашина ҳайдовчисига ҳужум қилганини маълум қилди.

«Юк машинаси шу маҳаллада яшовчига тегишли. Машина билан Ворухга озиқ-овқат ташиган. 20 январь куни қирғизлар йўлни тўсиб, тош отишни бошлаган. Ҳайдовчига ҳам ҳужум қилишган», - дея тушунтирди у.

Ҳайдовчи жиддий жароҳат олмаган.

Шомадовнинг сўзларига кўра, 21 январь куни Исфаранинг чегарадош маҳаллалари мутасаддилари Боткен тумани ҳокимияти вакиллари билан учрашиб, воқеани муҳокама қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!