Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди

Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди

Тожик-қирғиз чегарасида барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилди. Бу ҳақда Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.

Унинг айтишича, 19 сентябрь куни икки томоннинг ваколатли шахслари вазиятни тартибга солиш бўйича Протоколни имзолаган. Ҳудудларни биргаликда текшириш ташкил этилган.

"Айни пайтда Қирғизистон томони эришилган келишувлардан четга чиқиб, қўшинлар ва оғир ҳарбий техникани ўзаро тўқнашув чизиғидан олиб чиқиб кетаётгани, уларни чегарадош аҳоли пунктларида яшираётгани ҳақидаги ёлғон кўринишни яратаётганидан афсусдамиз", деди ТИВ раҳбари.

"Шунинг учун чегара ҳудудидаги ҳар қандай кейинги кескинлик учун жавобгарлик тўлиқ Қирғизистон зиммасига тушади", — дея хулоса қилди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!