Тоғли Қорабоғ: 40 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди

Тоғли Қорабоғ: 40 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги жанглар оқибатида Тоғли Қорабоғ тинч аҳолиси ўртасида қурбонлар сони 40 нафардан ошди.

Бу ҳақда 5 октябрь куни ўтказилган брифингда БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.

«Қуролли тўқнашувлар бошланганидан бери, хабарларга кўра, тинч аҳоли ўртасида қурбонлар сони 40 нафардан ошди, ҳар икки томондан 200 дан зиёд инсон жароҳатлар олган», — дея баёнот берди БМТ вакили ва томонларни зудлик билан жанговар ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.

Дюжаррикнинг таъкидлашича, на Озарбайжон, на Арманистон аҳоли учун халқаро ёрдам сўраб мурожаат қилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!