ТИВ Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди: "Юқумли касаллик тарқалган!"

ТИВ Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди: "Юқумли касаллик тарқалган!"

Ўзбекистоннинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, Ҳиндистоннинг Биҳар штати аҳолиси зич жойлашган ҳудудларида ўткир энцефалит синдроми (Acute Encephalitis Syndrome) тарқалмоқда, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 80 кишидан ортиқ бўлиб, асосан болалардан иборат. Маҳаллий ҳокимият органлари касаллик тарқалишини бартараф этиш бўйича чоралар кўрмоқда.

Шу муносабат билан, Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқароларига имкон қадар мазкур минтақага ташриф буюрмаслик ва эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади.

«Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640» , — дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!