ТИВ Россия–Қозоғистон чегараси яқинида тўпланган Ўзбекистон фуқаролари борасида баёнот берди

ТИВ Россия–Қозоғистон чегараси яқинида тўпланган Ўзбекистон фуқаролари борасида баёнот берди

Ташқи ишлар вазирлиги Россия–Қозоғистон чегарасида тўпланиб, Ўзбекистонга қайтишни истаётган фуқаролар борасида баёнот берди.

Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари режалаштирилмаган ва келишилмаган тадбирларни ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида аввал огоҳлантирилганликларига қарамасдан, Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали ватанга қайтиш истагида бўлган фуқароларимизнинг Россия–Қозоғистон чегараси яқинида Самара вилоятида тўпланиши давом етмоқда, деб хабар беради ТИВ.

"Шу муносабат билан такроран маълум қиламизки, 2020 йилнинг 18 ва 19 май кунлари Россия–Қозоғистон чегараси орқали ватандошларимизнинг Ўзбекистонга олиб кетилиши истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналарнинг аввалдан шакллантирган рўйхати асносида Россия ва Қозоғистон томонлари билан келишилган ҳолда амалга оширилган еди. Қўшимча рўйхатлар тузилиши кўзда тутилмаган.

Огоҳлантиришларимизга қарамай, 280 тага яқин фуқароларимиз Россия-Қозоғистон чегараси олдида тўпланмоқдалар. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги маълумотига кўра, Самара области Ҳукумати ушбу фуқароларни саноат обйектларида иш, ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминлашга тайёрлигини билдирган. Aммо тўпланган ватандошларимиздан фақат 25 таси ушбу таклифни қабул қилган бўлса, қолганлари ҳамон Болшая Черниговка тумани ҳудудида қолмоқдалар. Ишга жойлашишни истамаган ва чегара яқинида қолаётган ватандошларимизни ўзларининг вақтинча/доимий яшаш жойларига қайтишларини ҳамда чартер рейсларини кутишларини сўраб қоламиз.

Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини, яшаш жойларида қолишларини ва карантин чораларига қатъий амал қилишларини сўраймиз", дейилади баёнотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!