ТИВ: Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолётда ўзбекистонликлар бўлмаган

ТИВ: Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолётда ўзбекистонликлар бўлмаган

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бугун, 27 декабрь куни Олмаота шаҳридаги аэропортда содир бўлган авиаҳалокат юзасидан баёнот берди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Бош консуллиги томонидан тақдим этилган дастлабки маълумотларга кўра, самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Z92100 рейси билан Олмаотадан учган самолёт Нур-Султонга қўниши керак бўлган.

Бош консуллик вазиятни назоратга олган.

Аввалроқ Bek Air авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилиш вақтида ҳалокатга учрагани, бунинг оқибатида 14 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!