ТИВ коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият оғирлашгани сабабли Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

ТИВ коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият оғирлашгани сабабли Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги янги коронавирус билан боғлиқ вазият Хитойдан бошқа давлатларда ҳам жиддий тус ола бошлагани сабабли Ўзбекистоннинг хорижда бўлиб турган ёки чет эл давлатларига боришни режалаштираётган фуқароларни яна бир бор огоҳлантирди.

«Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, сўнгги кунларда дунёнинг қатор давлатларида COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятнинг оғирлашгани кузатилмоқда. Хитой билан бир қаторда Корея, Япония, Эрон, Италия ва баъзи бошқа давлатларда беморлар сони ортмоқда.

«Хизмат, туризм ва бошқа мақсадларда хорижга чиқишни режалаштираётган ҳамюртларимиз сафардан олдин соғлиқлари учун таҳдидларни диққат билан ўйлаб кўришлари, мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатни ўрганишлари ва сафар чоғида шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишлари, жамоавий тадбирларда иштирок этишдан тийилишлари, одамлар тўпланадиган жойларда барча эҳтиёткорлик чораларини кўришлари зарур», — дейилади вазирлик хабарида.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ТИВ хорижда, жумладан, коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудида бўлиб турган ўзбекистонликларга зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус қурбонлари сони 2715 кишига етди. Ўзбекистонда 25 февралгача 1225 та намуна коронавирус инфекциясига текширилди. Уларда касаллик аниқланмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!