Тиш пастаси саратонга сабаб бўлиши мумкин?!

Тиш пастаси саратонга сабаб бўлиши мумкин?!

Бундай хулосага АҚШнинг Бингемтон университети тадқиқотчилар гуруҳи келди. Улар ўтказилган тадқиқотлар натижасида тиш пастаси инсон организмига қандай салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлашди.

Маълум бўлишича, тиш пастасида титан диоксиди бўлиб, у инсонда саратонни пайдо қилиши мумкин. Паста қадоқларида у Е-171 номи билан кўрсатилади.

Шунингдек, бу модда сақичда ҳам бор. Инсон организмига тушган титан диоксиди ичакларнинг тўлақонли ишлашига имкон бермайди. Бу модда ичакка иммунитет учун фойдали бўлган элементларни ўзлаштиришга халақит беради.

Тиш пасталари ва сақичларга титан диоксиди ранг берувчи сифатида қўшилади. У инсон иммунитетини кучсизлантиради. Шу билан бирга, бу модданинг доимий таъсири ичакнинг ташқи таҳдидларга чидамлилигини пасайтириш ва унинг яллиғланишига олиб келиши мумкин.

Олимлар тиш пастаси ёки сақич таркибига нималар киришини диққат билан ўқишни тавсия этишмоқда. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, титан диоксиди бир қадар хавфсиз модда, бироқ унинг хусусиятлари охиригача ўрганиб чиқилмаган.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!