Тиш эмалини қайта тиклашга қодир ялпизли конфетлар яратилди

Тиш эмалини қайта тиклашга қодир ялпизли конфетлар яратилди

Вашингтон университети олимлари тажриба тариқасида тиш эмалини қайта тиклаш ва тишларни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган ялпизли конфетларни яратди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Тадқиқотчилар таржиба давомида тиш билан боғланиб, унга минимал даражада янги эмал қатламини қўшадиган генетик модификациялаштирилган оқсилдан фойдаланган. Тажрибада ялпизли конфет инсон, чўчқа ва каламуш тишлари синаб кўрилган.

Шу орқали маълум бўлишича, бир кунда битта ялпизли конфет истеъмол қилиш нормал даражада емирилаётган тиш эмалини қўллаб-қувватлаш учун етарли.

«Ҳар бир тадқиқот икки ҳафта вақт олади ва синовлар уч ойдан ошмайди деган умиддамиз», — дейди Вашинтон университети стоматологи Сами Доган.

Бундан ташқари, экспертларнинг таъкидлашича, оқартирувчи воситалар сарғиш дентин қатламини кўчириб, эмалга зарар етказади. Шу сабабли эмални қайта тиклаш имконияти оптимал вариантга айланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Польшадаги Варшава тиббиёт университети ходимлари қайси ичимликлар инсон тишларига зарар етказиши устида тадқиқотлар ўтказганди. Олимлар таркибида шакар ўрнини босувчи сунъий бирикмалар (ксилит, эритрит, стевия) бўлган ва хушбўйлаштирилган ичимликларнинг тиш эмал қаватига қандай таъсир кўрсатишини ўрганиб чиққан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!