“Тирилиш. Эртуғрул”сериалини 3 миллиард киши кузатмоқда

“Тирилиш. Эртуғрул”сериалини 3 миллиард киши кузатмоқда

Машҳур “Тирилиш. Эртуғрул”сериалини жаҳон бўйлаб 85 дан ортиқ мамлакатда 3 миллиард киши томоша қилмоқда. Турк ижодкорлари суратга олаётган ушбу сериал дунёнинг 25 тилига таржима қилинган.

Тўрт мавсумни ортда қолдирган сериалнинг бешинчи мавсумига бугун старт берилади. Турк ОАВ маълумотига кўра, янги мавсум учун катта жамоа жуда катта куч сарфлаб, бир неча ой давомида меҳнат қилган. Масалан, янги мавсум саҳналари суратга олиниши керак бўлган Суют шаҳрига ўхшаш шаҳарни (шаҳар декорацияси ва жанг майдонлари) барпо этиш учун 250 кишилик жамоа меҳнат қилган.

Туркиянинг расмий ТРТ1 телеканалида намойиш этиладиган сериал янги мавсумда ўтган мавсум ниҳоясидан 15 йил кейинги воқеаларни ҳикоя қилади.

Маълумотларга кўра, сериал учун ушбу мавсум охиргиси бўлади. Кейинги йил янги мавсумда сериалнинг мантиқий давоми усмонийлар сулоласи асосчиси Усмон ибн Эртуғрулнинг ҳаётини ҳикоя қилувчи «Тирилиш. Усмон ғозий» сериали намойиш этилади.

Manba: azon. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!