«Тинчлик музокараси» баҳонасида манфаатлар тўқнашяптими?
Украинадаги урушни тугатиш бўйича музокаралар доирасида АҚШ ва Россия иқтисодий битимни муҳокама қилмоқда.
The New York Times нашри манбаларига таяниб хабар беришича, Украинадаги урушни якунлаш бўйича музокаралар доирасида Россия АҚШга хориждаги «Лукойл» активларини ҳам қамраб олиши мумкин бўлган иқтисодий битим тузишни таклиф қилган.
Нашр маълумотларига кўра, Россия президенти Владимир Путин бу ғояни 5 сентябрь куни Кремлда АҚШ президенти Дональд Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан учрашувда муҳокама қилган.
Америка томони, NYT таъкидлашича, таклифни ўрганишга рози бўлган. Эҳтимолий битим Вашингтон ва Москва ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, шунингдек, жаҳон энергетика бозоридаги нархларни пасайтириш воситаси сифатида кўриб чиқилмоқда.
Шу билан бирга, нашр эҳтимолий манфаатлар тўқнашувига эътибор қаратган. «Лукойл»нинг хорижий активларини сотиб олишга даъвогарлар орасида Трамп тарафдори бўлган миллиардер Тодд Боули, Жаред Кушнер ва Иванка Трамп билан бо