"Time" журнали илк бор "Йил боласи" номинациясини эълон қилди

"Time" журнали илк бор "Йил боласи" номинациясини эълон қилди

"Time" журнали 15 ёшли юқори технологиялар тадқиқотчиси Гатанжали Раони "Йил боласи" деб эълон қилди.

Журнал Раони Nickelodeon телеканали билан ҳамкорликда АҚШдаги 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган 5000 нафар болалар орасидан танлаб олди.

Махсус тузилган комиссия бу йил бешта финалчини танлаб олди. Ушбу болалар "инқирозга учраганлар учун озиқ-овқат кўтаришди, ногирон болалар учун ўйинчоқлар ишлаб чиқаришди ва ирқий адолат тўғрисида гапира бошлашди”.

Бироқ Рао эришган ютуқлар барчада энг катта таассурот қолдирди: "Рао нафақат илмий воситаларни - масалан, сунъий интеллект ва углерод нанотубаларини сезиш технологиялари билан шуғулланади - балки уларни кундалик ҳаётдаги муаммоларни ҳал қилишда фойдаланади, масалан, Интернетдаги безорилик ва сувнинг ифлосланиши"

Беш финалчининг ҳар бирига пул мукофоти берилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!