Тим Кук расман Apple бош директори лавозимини тарк этди
1 сентябрдан бошлаб бу лавозимни Жон Тернус эгаллади. Кук Apple раҳбариятига 2011 йилнинг август ойида келган эди ва шундан буён компания акциялари 2258 фоизга ўсди.
Шу билан бирга, бошқа IT-гигантлари ҳам бу йиллар давомида шиддатли ўсишни қайд этишди, масалан, Google акциялари 2011 йилдан бери 2150 фоизга ошган. Бироқ таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Кук Apple'ни мислсиз даражада ривожлантирган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
