Тилни менсимаслик учун жарима оширилиши мумкин

Тилни менсимаслик учун жарима оширилиши мумкин

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 42-моддасига (Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ўзгартиш ва қўшимча киритилмоқда, дея хабар берди «Юксалиш» УМҲ.

Унга кўра, тарбия ва таълимда тилни эркин танлаш ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат ва элатлар тилларини менсимаслик учун жарима миқдорини кўпайтириш назарда тутилмоқда — БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (735 мингдан 1,2 млн сўмгача).

Кодекснинг ушбу моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилиб, ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, кучайтирилган ҳолда белгиланмоқда.

Амалдаги қонунга кўра, ушбу жарима БҲМнинг 1 бараваридан 2 бараваригача (245 — 490 минг сўм) этиб белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!