Тилла тақинчоқлар дўконига кирган харидор ўғриликка қўл урди

Тилла тақинчоқлар дўконига кирган харидор ўғриликка қўл урди

Бухоро шаҳрида яшовчи И.М 2020 йил 02 февраль куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБга ариза орқали мурожаат қилиб, шу куни соат 12:20 ларда номаълум шахс унинг С.Муродов кўчасида жойлашган “Карат” номли савдо дўконига харидор сифатида кириб, сотувчининг эътиборсизлигидан фойдаланган ҳолда умумий баҳоси 6.206.000 сўм бўлган икки жуфт аёллар узуги ва зирагини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур жиноят Фарғона вилояти Фарғона туманида рўйхатда туриб, ҳозирги вақтда Бухоро тумани Маданият МФЙда вақтинча яшовчи, 1985 йилда туғилган Ж.Р томонидан содир қилинганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!