Тиланчилик билан шуғулланган шахсларга жазо тайинланди

Тиланчилик билан шуғулланган шахсларга жазо тайинланди

Тиланчилик билан шуғулланиш қонун билан таъқиқланган бўлсада, хиёбонларда, истироҳат боғларида, бозорларда, савдо мажмуаларида пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланиб юрган шахслар тобора кўпайиб бормоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан бундай қонунбузарлик ҳолатларини содир қилаётган бир қатор шахслар аниқланмоқда.

Урганч шаҳар маъмурий суди раиси Д.Очиловнинг "ANIQ.UZ"га маълум қилишича, Урганч шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ходимлари томонидан 2020 йил 18 февраль куни жамоат жойларида ўтказилган тадбирда савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва фуқаролардан пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа моддий қимматликлар беришни фаол тарзда сўраб, тиланчилик билан шуғулланётган 1989 йилда Бухоро вилояти Когон шаҳрида туғилган фуқаро У.А ва 2001 йил 3 ноябрда Бухоро вилояти Когон шаҳрида туғилган фуқаро Қ.У ушланиб, уларга нисбатан МЖтКнинг 1883-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Урганч шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 18 февраль кунги қарорига кўра, У.А Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1883-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилилиб, унга нисбатан
5 сутка маъмурий қамоқ жазоси, Қ.Уга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдори (223.000 сўм) нинг 1 баравари миқдорида, яъни 223.000 сўм жарима жазоси тайинланди.   

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!