TikTok яна уч минг нафар ходимни ишга олмоқчи

TikTok яна уч минг нафар ходимни ишга олмоқчи

Кичик ҳажмли видеолар дастури ҳисобланувчи TikTok келаётган уч йил ичида яна 3000 нафар ходимни ишга қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания вакиллари "Reuters"га берган интервьюсида маълум қилишди.

Сўнгги пайтларда TikTokнинг келажаги борасида хавотирлар туғилмоқда эди. АҚШ президенти Дональд Трамп TikTokдаги одамларнинг шахсий маълумотларига хавф бўлиши мумкинлиги учун уни мамлакат ҳудудида таъқиқламоқчи ҳам бўлди. Лекин, янги ходимларни қабул қилиш ҳақидаги қарор компания ўзининг атрофидаги миш-мишларга қарамасдан иш фаолиятини кенгайтириш режаларидан воз кечмаганини кўрсатмоқда.

“Биз дунёда тезкорлик билан ўсишимиз учун ўзимиздаги муҳандислар жамосини кенгайитиршни мақсад қиляпмиз. Жумладан, келаётган уч йил мобайнида Канада, Европа, Сингапур ва АҚШда яна 3000 нафар муҳандисни ёлламоқчимиз” дейди TikTokнинг матбуот котиби.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар компаниянинг муҳандислик марказларидан бири бўлиб қолади ва бу мамлакатдан кўпроқ ходимлар жалб қилинади. Айни пайтда TikTokнинг Хитой ташқарисида 1000 га яқин муҳандиси бор бўлиб, уларнинг ярми АҚШнинг Калифорния штатида фаолият олиб боради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!