«TikTok» АҚШ ҳукуматини судга бермоқчи

«TikTok» АҚШ ҳукуматини судга бермоқчи

«TikTok» судда АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШда дастурни тақиқлаш тўғрисидаги қарорига қарши чиқишни режалаштирмоқда.

Ариза Калифорния штатининг жанубий округ судига юборилади, дея хабар беради NPR.

Даъво аризасига кўра, АҚШ президентининг хатти-ҳаракатлари мамлакат конституциясига зид, компанияга қарши айбловлар эса далиллар билан тасдиқланмаган.

Оқ уй эса ушбу маълумотга изоҳ беришдан бош тортмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп “TikTok”ни Америка фуқароларига қарши жосусликда айблаган эди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!