Тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича қанча ариза келиб тушди?

Тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича қанча ариза келиб тушди?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирликнинг Фан ва таълим бошқармаси бошлиғи Ўктам Исмаилов жавоб берди:

— Жорий йил тиббиёт олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича жуда кўп мурожаатлар келиб тушди, — дейди Ў. Исмаилов. — Улар орасида чет элда таҳсил олаётган ва ўқишини мамлакатимизда давом эттириш истагида бўлганлар ҳамда юртимизнинг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги олий ўқув юртига кўчириш истагидаги йигит-қизлар бор.

Албатта, мазкур аризаларни кўриб чиқиш жараёни шаффоф тарзда кечиб, белгиланган синовлардан муваффақиятли ўтган ва тегишли мезонларга тўғри келган талабаларнинг аризалари қаноатлантирилди.

Хусусан, 2022 йил юртимизнинг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги давлат олий таълим муассасасига ўқишни кўчириш бўйича жами 168 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг барчаси қoнун доирасида ҳал этилди.

Шунингдек, хорижда тиббиёт йўналиши бўйича таҳсил олаётган 6 минг 545 нафар талаба ўқишини мамлакатимизда давом эттириши учун Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилди. Якунда уларнинг 89 нафари белгиланган имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, ўқишини юртимиздаги олий тиббиёт муассасаларига кўчиришига рухсат этилди. Синовларда етарли балл тўплай олмаган 6 минг 456 нафар талабанинг аризаси эса рад этилди.

Қолаверса, тиббиёт коллежи ва жамоат саломатлиги техникумлари ўқувчиларидан ўқишни кўчириш бўйича 1 минг 530 та ариза келиб тушиб, улардан 666 таси қаноатлантирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!