«Тиббий кўрикдан ўтиш бепул(ми?)»

«Тиббий кўрикдан ўтиш бепул(ми?)»

Аввалроқ эълон қилинган “Тиббий кўрикдан ўтиш бепул(ми?)” мақоласида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Улуғбек Саматов томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Жамшид Қўчқоровга давлат муассасасида меҳнат қилаётган тиббиёт ҳамда мактабгача таълим муассасалари ходимларини тиббий кўрикдан ўтиши учун давлат бюджетидан маблағ ажратилмаётганлиги юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ва кўрсатиб ўтилган контингентни қонунларга асосан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказишни жорий этиш масаласи бўйича Депутатлик сўрови юборилгани маълум қилинган эди.

Куни кеча ушбу сўровга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан жавоб берилди.

Жавоб хатида Соғлиқни саклаш ва Молия вазирликлари ҳамда бошқа тегишли идоралар билан биргаликда муаммоларни тизимли ва комплекс ёндошув асосида бартараф этиш хамда давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг тиббий кўрикларини уларни чикимдор қилмасдан ўтказишнинг аниқ ҳуқуқий механизмини, тартибини ишлаб чиқиш ва уни Ҳукумат қарори билан тасдиклаш масаласини кўриб чикилётгани маълум қилинган.

Қуйида Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан берилган жавоб хати билан тўлиқ танишишингиз мумкин.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!