The New York Times: Россия аэродромларига ҳужум қилган дронлар Украинадан учирилган

The New York Times: Россия аэродромларига ҳужум қилган дронлар Украинадан учирилган

New York Times газетасининг украиналик юқори мартабали мулозимга таяниб ёзишича, ҳужумлардан камида биттаси Россия базаси яқинида жойлашган Украина махсус кучлари гуруҳи томонидан мувофиқлаштирилган ва дронларни нишонга олиб боришга ёрдам берган. Шу билан бирга, дронларнинг Россия Федерацияси ҳудудига қандай кириб келгани аниқ эмас, дея қайд этади газета.

Аэродромлардаги воқеалар Киевнинг Россия ҳарбий базаларига ҳужум қилишга тайёр эканлигини кўрсатади, деб ёзади The New York Times. Бундан ташқари, мақолада қайд этилишича, бу ҳужумлар Украинанинг узоқ масофаларга зарба бериш қобилиятидан далолат беради. Газета бу операцияни уруш бошланганидан бери Украина армияси учун "энг жасоратли" операция деб атади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!