The Lancet илмий журнали коронавирус ҳақидаги фактларни яширишда айбланмоқда

The Lancet илмий журнали коронавирус ҳақидаги фактларни яширишда айбланмоқда

Коронавирус тарқалгандан кейин Британиянинг "The Lancet" тиббиёт журнали коронавируснинг одамдан одамга юқиши ҳақида айтилган, аммо яширилган илмий мақолаларни чоп этиши мумкин бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда Wellcome Trust директори Жереми Фаррар ўз китобида маълум қилган.

Китоб муаллифи пандемия бошланганда журнал ноширларида бўлган маълумот агар чоп этилганида юқтиришлар сонининг кўпайишини тўхтатиши ва миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин эди, деган фикрни илгари сурди.

Бироқ, Фаррарнинг сўзларига кўра, "The Lancet" муҳаррири хитойлик шифокорларнинг биринчи тадқиқотларини нашр этмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!