Тезроқ озишга ёрдам берадиган одатлар номи маълум бўлди

Тезроқ озишга ёрдам берадиган одатлар номи маълум бўлди

Олимлар 40 ёшдан кейин танада ёғ йиғилмаслиги учун уни қандай парваришлаш кераклигини айтишди. Мутахассислар баъзи оддий қоидаларни одатга жорий қилишни маслаҳат беришади, деб ёзади «Российская газета».

Асосий қоида - телефон ва бошқа электрон жиҳозлар ва ёруғлик манбаларисиз кунига камида етти соат ухлаш.

Мутахассислар, шунингдек, исмалоқ, карам ва булғор қалампирини парҳез рецептига киритишни маслаҳат беришади.

Яна ёғли овқатлардан, яъни авокадодан, ёнғоқдан, тузсиз уруғлардан ва зайтун мойидан воз кечмаслик керак.

Яна бир қоида - бу мунтазам жисмоний машқлар қилиш. Энг осон вариант - 30 дақиқа давомида ҳар куни тинмай юриш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!