Тезкор! Шайхонтоҳурдаги фалокатнинг сабаби маълум қилинди

Тезкор! Шайхонтоҳурдаги фалокатнинг сабаби маълум қилинди

Кичик халқа автомобиль йўлида ишончнома асосида Epica русумли автомобилни  бошқариб борган 42 ёшли Александр М. 27 ёшли велосипедчи Турсунбой Н.ни уриб юбориши натижасида велосипедчи 27 ёшли Фурқат К. бошқарувидаги Nexia автомобилига тўқнашган.

ЙТҲ натижасида велосипед ҳайдовчисига ўрта оғирликдаги тан шикастлари етган бўлиб, шифохонага етказилди.

Велосипедчи йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмагани ЙТҲга сабаб бўлган: у велосипедлар учун мўлжалланмаган йўлакдан ҳаракатланиб, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари учун кутилмаганда “манёвр” амалга оширган. Мазкур факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 модадси биринчи қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!