Тезкор: Гулистондаги «Эски бозор»да Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари одамларни автобусга тиқиб олиб кетаётганлиги тўғрисида видео тарқалмоқда (видео)

Тезкор: Гулистондаги «Эски бозор»да Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари одамларни автобусга тиқиб олиб кетаётганлиги тўғрисида видео тарқалмоқда (видео)

Бугун, 14-март куни ижтимоий тармоқларда ва фаол Telegram'даги каналларда  Гулистон шаҳридаги «Эски бозор» ҳудудида Миллий гвардия ва ИИБ ходимлари одамларни автобусга тиқиб олиб кетишаётганлиги тўғрисида видео пайдо тарқалмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 12-март куни Гулистон шаҳар ҳокимининг "Гулистон шаҳрининг марказий кўчаларида автотраспорт воситалари ҳаракатини вақтинча тартибга солиш тўғрисида"ги 47-Ғ сонли фармойиши имзоланганди.

Шунингдек,  жорий йилнинг февраль ойи бошида "Guliston city" ишбилармонлик марказининг қурилиш ишлари билан боғлиқ, тадбиркорлар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан — Гулистон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Баходир Муратов иштирокида брифинг ўтказилганди 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!