Тезкор! АҚШ коронавирус тарқалишининг энг юқори чўққисига чиқди

Тезкор! АҚШ коронавирус тарқалишининг энг юқори чўққисига чиқди

“АҚШ коронавирус тарқалишининг энг юқори чўққисига чиқди”, деди АҚШ президенти Дональд Трамп матбуот анжумани чоғида.

“Биз эгри чизиқнинг тепасида турибмиз, бунга аминман”, дея таъкидлаган Трамп.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, баъзи ҳудудларда коронавируснинг тарқалиши аллақачон камайган.

Матбуот анжуманида иштирок этган вице-президент Майк Пенснинг сўзларига кўра эса коронавирус билан боғлиқ вазият энг кескин бўлган минтақаларда барқарорлик аломатлари тобора аниқроқ намоён бўлмоқда. Мисоллар сифатида у Нью-Йорк ва Денвер шаҳарларини, шунингдек, Луизиана штатини таъкидлади.

Ҳозирги кунда АҚШ COVID-19 ҳолатлари бўйича биринчи ўринда туради. 10 апрель ҳолатига кўра, 462 мингта юқтириш ҳолатлари қайд этилган, 16,5 минг киши вафот этган ва 25,4 минг киши даволанган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!