Тезкор! Амир Темур хиёбонида одамларни тўплаган рус блогери ва бошқалар жазоланди

Тезкор! Амир Темур хиёбонида одамларни тўплаган рус блогери ва бошқалар жазоланди

Жорий йилнинг 13 июль куни тахминан соат 22.30 ларда “Субо” номи билан танилган россиялик блогер Субхан Мамедов билан учрашиш учун пойтахтимизнинг Амир Темур ҳиёбонида 200 га яқин фуқарлар карантин чекловларига риоя этмасдан тўпланганлиги ҳақида муқаддам хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган дастлабки текширув натижасига кўра, 26 нафар фуқаро (шу жумладан С.Мамедов ва унинг кузатувчилари) карантин қоидаларига зид равишда жамоат жойида тиббий ниқобсиз бўлганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди, 83 нафар фуқарога нисбатан ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнида, 9 нафар вояга етмаган шахсларнинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, огоҳлантирилди. Ҳозирда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!